Сиёсий фанлар номзоди, профессор Шерзодхон Қудратхўжа журналистик фаолиятини 30 йил олдин МТРКнинг “Ахборот” дастури дирекциясида таржимон, муҳаррир ва сиёсий шарҳловчи сифатида бошлаган.
Фаолияти давомида ЎзТВ-4 телеканали директори, Президент аппарати бош консултанти, бош вазирнинг матбуот котиби, Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, Марказий сайлов комиссияси аъзоси каби қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан буён Журналистика университети ректори сифатида соҳа кадрларини тайёрлашда катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Профессор Шерзодхон Қудратхўжа – “Олтин қалам” мукофоти лауреати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.
Kun.uz ўз касбининг устаси, фидойи журналист Шерзодхон Қудратхўжани қутлуғ 50 ёши билан табриклайди. Устозга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик ва келгусидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.



