Термиз шаҳрида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Термиз шаҳрининг Ат-Термизий ва А.Навоий кўчалари кесишган чорраҳада Мatiz, Nexia-3 ҳамда Cobalt машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲда ҳеч ким жароҳатланмаган ва ўлим ҳолатлари юз бермаган. Фақат Nexia-3да ёнғин содир бўлган ва машина ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.