Ўзбекистон президентининг Туркияга олий даражадаги ташрифи доирасида олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповни Туркия олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Туркия олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун Туркия университетларининг докторантура босқичида таҳсил олишга стипендиялар ажратилиши жорий йилдан йўлга қўйилишини маълум қилди.



