Вазирлик хабарига кўра, 16 июл куни соат 00:28 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” ёнғин-қутқарув отрядига Катта Чимён тоғида 2 нафар фуқаро айлангани келиб, адашиб қолгани тўғрисида хабар тушган.
Айтилган манзилга зудлик билан бир гуруҳ ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролар соғ-саломат топилиб, соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Тан жароҳати олганлар йўқ.



