Қозоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон фуқароси божхона ходими аниқлаган ҳамда унинг қўлида бўлган психотроп моддани тортиб олиб, ютиб юборди.
Zakon.kz хабарига кўра, бу ҳолат Манғистау вилоятидаги “Тажен” божхона постида содир бўлган.
Қозоғистон молиявий мониторинг агентлиги ходимлари изолента билан ўралган шубҳали ўрамни аниқлаган. Қўлга олинган шахс тинтув чоғида уни тортиб олган. У касалхонага олиб борилиб, томографиядан ўтказилди.
Экспертиза ўрамда йирик ҳажмда - 1,26 гр миқдорида метамфетамин гидрохлорид психотроп моддаси бўлганини кўрсатди.



