Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси «Бишкек — Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.
«Бишкек — Тошкент — Бишкек» йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари MD-80 самолётида амалга оширилади.
TezJet Қирғизистоннинг 2013 йилда ташкил этилган авиакомпанияси бўлиб, қароргоҳи Бишкекнинг «Манас» аэропортида жойлашган.



