Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси раисига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида ННТларнинг вакили сифатида иштирок этиши мумкин бўлади.
Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.
Ҳар йили камида бир маротаба вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ҳудудларда унинг алоҳида бўлинмалари ташкил этилмоқда (илгари бир нечта алоҳида фонд бўлган).
Фонд жами 45 та штат бирлигидан иборат, шундан алоҳида бўлинмаларда – 28 та.



