Жорий йил 7-8 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича "Challenge Samarkand-2024" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақаларни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ва тадбирлар бўлиб ўтадиган кунлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида шаҳарнинг бир қатор кўчалари ҳамда М-37 ва М-39 халқаро автомобил йўллари вақти-вақти билан ёпилади.
Жумладан:
· Усто Умар Жўрақулов;
· Университет хиёбони;
· Садриддин Айний;
· Ислом Каримов;
· Тошкентракт;
· Шоҳи Зинда;
· М-39 (Ўзбектракт);
· М-37 йўли;
· Ибн Сино;
· Заргарон;
· Регистон;
· Мотрид;
· Даҳбед;
· Шабод кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чеклаб борилади.



