F12 классида ядро улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Сафия Бурханова 14.12 метр натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Эътиборлиси, 33 ёшли атлет Рио-2016да ҳам кумуш, Токио-2020да эса олтин медал соҳибига айланганди.
Шу тариқа 2024 йилги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг медаллари 18 тага етди — 8 олтин, 6 кумуш, 4 бронза.



