Фарғона вилояти Қува туманида юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди. 

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат 5 сентябр куни соат 11:20 ларда Қува тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобил йўлининг 186-километрида содир бўлган. 

Hyundai русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.