Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси сақлаш вазирлиги Андижон шаҳрида шифокорларнинг нотўғри ташхиси туфайли ҳомиладор аёлнинг вафот этганига муносабат билдирди. Бу ҳолат ҳақида Kun.uz 9 сентябр куни хабар берган эди.
ССБнинг 10 сентябр куни маълум қилишича, бу ҳақдаги хабардан кейин ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ томонидан тезкор ўрганиш ишлари ўтказилган.
“Йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш тақозо қилингани сабабли экспертларнинг дастлабки хулосалари ҳамда тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти”, – дейилади бошқарма ахборотида.
Бу воқеада, Андижон шаҳар перинатал марказига кўричак билан оғриб мурожаат қилган 26 ёшли, 8 ойлик ҳомиладор аёлни шифокорлар тўлғоқ келтирувчи укол ёрдамида туғдириб олишган. Шифокорлардан бири унинг турмуш ўртоғига аёлида кучли сеҳр борлигини, тезда чалпак ва ҳолвайтар қилиб тарқатмаса, аёли ўлиши мумкинлигини айтган. Аёлнинг яқинларига кўра, шундан кейин унинг аҳволи ёмонлашган ва кўричак ёрилиши оқибатида вафот этган – шифокорлар беморнинг кўричак бўлганини туғуруқдан кейин билиб қолишган.



