Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди.
Маълумот ўрнида, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

Зиёратчилар Мадинада Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Al-Ayyam Elite ва Marmara Hotel сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади.

Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.



