2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

Қуйидагилар миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • халқаро стандартлар асосида Машғулотлар, касб ва лавозимлар миллий классификаторини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш;
  • малака рамкалари, касбий стандартлар ва малака талабларини иш берувчи талаблари асосида ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ривожлантириш;
  • янги авлод касбий стандартлар асосида меҳнат муносабатларини тартибга солиш;
  • миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
  • норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш (Recognition of Prior Learning) тизимини жорий қилиш;
  • кўникмаларни прогнозлаштириш (skills anticipation), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш (skills needs analysis), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (skills gap analysis) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.