Тошкент шаҳридаги қурилиш майдонида электр энергиясидан ўзбошимчалик билан фойдаланган МЧЖ аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Учтепа туманида фаолият юритаётган “Б.Д.” МЧЖ масъуллари қурилиш майдонидаги электр қурилмаларини шартномаларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 737,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.



