Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланган.
Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади.
Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, Малдив ороллари билан беллаша оладиган зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Климанжаро тоғлари билан туристлар эътиборини, шунингдек, қаҳва, чой, какао, гуллар ва тропик мевалари билан савдогарлар эътиборини тортиб келади.



