“Lufthansa” авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум қилинишича, “Lufthansa” авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси соат 8:13 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнган.

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани, қон босимининг беқарорлиги сабаб бўлган. 57 ёшли Италия фуқароси борт қўнганидан сўнг дарҳол пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.

Соат 10:04 да LH-726 рейси Тошкент аэропортидан Шанхайга парвозини давом эттирган.