Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмоновга кўра, назорат тадбирлари ва таҳлиллар натижасида:
- 54,5 миллиард сўм ортиқча ва ноқонуний харажатларнинг олди олинган;
- давлат бюджетига 3,6 триллион сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланиб, ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда;
- бюджет маблағлари ҳисобидан 177 миллиард сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслик чоралари кўрилган.
Давлат харидлари таҳлил қилинганда 3 минг 200 та шартнома қайд этилган қонун талабларига зид равишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда тузилганлиги аниқланган. Шундан 9 тасида 1,9 миллиард сўмга қиммат нархлар ва 1,5 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлган.



