Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида тоғ-кон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари HUDUDGAZTA’MINOT АЖ ва унинг HUDUDGAZ JIZZAX газ таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, қўмитанинг ҳудудий бошқармасига мурожаатлар қолдирган.
Мазкур мурожаатлар юзасидан қўмита томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, асоссиз ҳисобланган 3,7 млрд сўмга яқин қарздорлик HUDUDGAZTA’MINOT АЖнинг махсус электрон дастурида ҳисобдан чиқарилиши таъминланиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинди.



