Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

- жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

- уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;

- тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.