Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида фуқаролар Р.Э. ва К.Ф. томонидан “УАЗ” русумли автомашинада Учқудуқ тумани, “Шалхар” ОФЙ чўл ҳудудидан саксовул буталари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Натижада табиатга 10,5 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18 млн 750 минг сўм жарима белгиланди. Улар жами 29 миллион 250 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.
Бухоро вилоятининг Олот туманидаги рейд давомида эса саксовулга шикаст етказганлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга қарийб 14 миллион 625 минг сўм жарима белгиланган.
Ноқонуний ов қилиб юрган ҳуқуқбузарлар жавобгарликка тортилди.



