Маълум қилинишича, 19 ноябр куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.С. (ўғил бола) жисмоний тарбия дарси машғулотида синфдоши А.Э. билан зиддият келиб чиққан. Оқибатда бола А.Э. ва бошқа ўқувчилар томонидан калтакланган.
Натижада бола танасининг турли жойларига жароҳат етган, бурун қисми шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.С.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланди.



