Оқ уй вакилларининг сўзларига кўра, бу каби учрашувлар Вашингтонга киберҳужумлардан ҳимояни қандай қилиб кучайтириши тўғрисида маслаҳатлар бериш учун керак. Бундан ташқари, учрашув доирасида разведка маълумотлари билан ҳам ўзаро алмашилинади.

Сенатор Марк Уорнер буни «мамлакат тарихида телекоммуникацияга уюштирилган энг ёмон ҳужум» деб атади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ҳужум кўлами ва унинг миллий хавфсизликка таъсири ўрганилмоқда. Аммо ФҚБ киберҳужумга 150 дан ортиқ амалдор учраганини маълум қилди, уларнинг аксарияти Вашингтонда. Таъкидланишича, киберҳужумга учраганларнинг барчаси қўнғироқдан фойдалангани ва матнли хабарлар юборгани боис хитойлик ҳакерлар анча кўп инсонларнинг маълумотларини қўлга киритган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Хитой АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп, вице-президенти Жей Ди Вэнс, шунингдек, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда унинг ўғли Эркининг телефон суҳбатларини тинглашга урингани тўғрисида хабар берилганди. Хитой киберҳужумлар ва жосуслик борасидаги айбловларни рад этган.