4 декабр куни Тошкент шаҳрининг бир қанча туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади, деб хабар берди «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ.
Ушбу ҳудудлар:
- Юнусобод тумани: «Мингчинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Ёлариқ» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида ҳамда 4-мавзе ҳудудидаги «Резиденция» қурилиш мажмуаси, АҚШ элчихонасида соат 9:00 дан 18:00 гача; «Мирзо Улугбек», «Буюк Турон», «Бодомзор», «Фирдавсий», «Бўзсув», «Шайх Шивли» ва «Хиёбон Тепа» маҳаллаларида соат 00:00 дан 4:00 гача;
- Мирзо Улугбек тумани: «Пастки Юз», «Геологлар» ҳамда «Геофизика» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида соат 8:00 дан 17:00 гача; «Мустақиллик», «Оққўрғон», «Ҳамид Олимжон» ҳамда «Мирза Калон Исмоилий» маҳаллаларида соат тунги 00:00 дан 4:00 гача;
Таъминотнинг ўчирилиши истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб борилиши билан изоҳланган.



