Унда сўнгги 6-7 йил ичида Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётни, хусусан, "яшил" энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилган. Бу йўналишда қайта тикланадиган энергия манбалари негизида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди.
Нашрда сўнгги 5-6 йил ичида умумий қуввати 20 630 мегаватт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 38 та шартнома имзолангани билдирилган.
Хитой ОАВ, шунингдек, айни пайтда умумий қуввати 1700 мегаватт бўлган 7 та қуёш фотоэлектр станцияси ва умумий қуввати 900 мегаватт бўлган 3 та шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида ёзган.
"Ушбу инвестиция лойиҳалари Саудия Арабистони (ACWA Power), Бирлашган Араб Амирликлари (Masdar, Tepelen Group AG ва Solar Power Shine), Франция (Total Eren, Voltalia ва Хитой (Gezhouba Overseas Investment Group, China Datang Overseas Investment ва Universal Energy) компаниялари томонидан амалга оширилмоқда", – дейилган материалда.
Diplomat журналида босилган мақолада ёзилишича, ушбу тизимли чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда 2026 йилга бориб умумий қуввати 5 минг мегаватт, 2030 йилгача эса 18 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.



