Маълум қилинишича, ўзбекистонлик У.А. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига иш берувчи томонидан олиб қўйилган ҳужжатларини қайтариш ва ишлаб топган пулларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатлар иш берувчи билан музокара ўтказдилар. Натижада, ватандошнинг ҳужжатларини қайтарилиши ва унинг ишлаган давридаги маошини тўлаб берилиши таъминланди.
Ватандошга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у Олмаота шаҳридаги Олтин Ўрда автовокзалидан Тошкентга кузатиб қўйилди.



