Учрашувда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова, Уммон томонидан эса Савдо-саноат палатаси аъзоси, мамлакатдаги йирик тадбиркор аёллардан бири, SUMU LLC компанияси раҳбари Сиҳам ал-Ҳарси иштирок этишди.

Суҳбат давомида ўзбекистонлик ва уммонлик аёл тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, улар учун мулоқот майдонини яратиш масалалари, икки давлат аёлларини бирлаштириши мумкин бўлган мода, тўқимачилик ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида семинарлар, B2B форматидаги учрашувлар, ворк-шоплар, маҳорат дарслари, шунингдек, 2025 йил баҳорида Уммон ишбилармон аёллари бизнес миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида қарорлар келишувларга эришилди.