Доҳада ўтадиган йиғинда бош Сречко Катанецсиз саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра қатнашмайдиган бўлди. Машғулотларни ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ва Владо Радманович олиб боришади. 

Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида Ўзбекистон 27 январ куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Таркиб асосан миллий жамоага кам жалб этиладиган ёки илк бор чақирилган футболчилардан иборат.