Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 270,3 млн нафар йўловчи ташилган.
Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 млн нафар йўловчига ёки 57,2 фоизга ўсган.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
2020 йил – 38,8 млн нафар;
2021 йил – 101,8 млн нафар;
2022 йил – 136,7 млн нафар;
2023 йил – 172 млн нафар;
2024 йил – 270,3 млн нафар.



