Нашр маълумотига кўра, томонлар инновацион технологияларни жорий этиш, нодир металлар конларини ўзлаштириш, минтақавий темирйўлларни ривожлантириш, "қуруқ" портлар барпо этиш, кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, таълим ва тиббиёт соҳаларида давлат хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни илгари суриш юзасидан келишувга эришди.

Қайд этилишича, ҳар бир компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар белгиланди. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, электротехника, коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар режалаштирилди.

"Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш бўйича келишиб олдилар", – деб ёзган "Курсив".