Бизнес-омбудсман давлат органлари ва ташкилотларининг тадбиркорлик субъектларидаги давлат назоратига оид фаолиятини баҳолади.
Энг яхши кўрсаткични Ҳисоб палатаси (95 балл) қайд этган. Ундан кейинги ўринларда Дин ишлари бўйича қўмита (90 балл) ва Фуқаро авиацияси агентлиги (90 балл). Умуман олганда, 10 та регуляторнинг фаолияти “яхши” деб топилган.

Шунингдек, яна 7 та давлат ташкилотининг ҳаракати “қониқарли” дея баҳоланган. Ушбу тоифага кирган давлат ташкилотлари орасида, хусусан, Марказий банк, Божхона қўмитаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бор.
Тадбиркорлик соҳасидаги текширувларнинг самарадорлиги бўйича энг ёмон кўрсаткични Солиқ қўмитаси (-45 балл), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (-40 балл) ҳамда Қурилиш инспекцияси (– 35 балл) қайд этган. Уларнинг фаолияти манфий даражада баҳоланган.
Яна 9 та вазирликнинг (Мактаб, Камбағалликни қисқартириш, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Фавқулодда вазиятлар, Экология) иш фаолияти ҳам “қониқарсиз” деб топилган.



