Остин Шеппард Haven High Academy таълим муассасаси ҳозирги кунда Ўзбекистон томони билан биргаликда мактаблараро алмашинув дастурини ишлаб чиқаётганини билдирди.

Дастур томонларнинг келишувига кўра, бир ҳафталик, ўн кунлик ёки икки ҳафталик муддатларда ташкил этилади. Лойиҳа таълим жараёнлари билан бирга қабул қилувчи мамлакатнинг маданий ва тарихий ёдгорликлари бўйлаб қисқа саёҳатларни қамраб олади. Дастлабки босқичда 5-15 нафар, кейинги даврда 20-30 нафар ўқувчиларнинг иштироки назарда тутилган.

"Мазкур дастур ўқувчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихи ва меъморчилиги билан яқиндан танишиш учун ажойиб имконият яратади. Шунингдек, ўзбекистонлик ўқувчиларга Буюк Британиянинг қизиқарли жойларига саёҳат қилиш имконини тақдим этади", - деди Остин Шеппард.