Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Сурхондарё ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида 20 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Авангард” массиви ҳудудида фуқаро А.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21,6 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



