Шавкат Мирзиёев 24 феврал куни божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди

Халқаро қатновларни кўпайтириш мақсадида автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради.

Божхона кузатувида сунъий интеллектни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Жаҳон банки мутахассислари кўмагида “хавф тизими” такомиллаштирилади. Бу тизим молиявий барқарорлик, савдо тарихи каби 122 та мезон бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолайди. Рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади.

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, соҳада халқ учун енгилликлар яратиш, тадбиркорлар ва туристларга тезкор хизмат кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бунга божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифаси қўйилди.