Унга кўра, Элдор Шомуродов илк бор Рим клубида ой футболчиси деб топилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 5 номзод орасида энг кўп овоз тўплаб, ой лауреатига айланди. У Дибала, Анхелиньо, Челик ва Сулени ортда қолдирди.
Элдор А Серия 26-турида «Монца»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олганди. Ўзбек ҳужумчиси кетма-кет ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
Маълумот учун, Элдор Рим клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчисига айланди.



