Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Афғон муаммоси бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришда ўзаро манфаатдорлик билдирилди.