7 март куни соат 11:40 ларда Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида Зил-130 русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, воқеа жойига Зомин тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари соат 11:44 да етиб бориб, ёнғин 12:05 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида юк автомобилининг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.