Кейинги 5 йилда уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари белгиланди:
- ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш;
- илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш;
- иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот тузиш.
Шунингдек, эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғини янгилаш, 9 та шаҳар ва туманда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация лойиҳаларини амалга ошириш, марказлашган иссиқлик таъминоти қамровини 37 фоиздан 58 фоизгача етказиш, тизимдаги йўқотишларни 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартириш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
2025-2030 йилларда кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасаларини марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:
- Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма параметрлари;
- Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати;
- Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган янги истиқболли лойиҳалар рўйхати.



