Рейдлар давомида 94 та қоидабузарлик қайд этилган. Жами жарималар миқдори 423 миллион сўмни, табиатга етказилган зарар эса 28 миллион 136 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек, 26—28 феврал кунлари Айдар-Арнасой кўллари ҳудудида сувда қолиб кетган ноқонуний балиқ овлаш тўрларини бартараф этиш бўйича рейд ўтказилди. Натижада Навоий вилоятидаги Айдаркўлдан ҳар бири 100 метр узунликдаги 100 дона, Тузкон кўлидан ҳар бири 100 метр узунликдаги 70-80 дона, Арнасой кўлидан эса ҳар бири 100 метр узунликдаги 50-60 дона тўр олиб ташланди.
Аввалроқ Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳудудида ўтказилган рейд давомида ҳайвонлар дунёсига 487 миллион сўм миқдорида зарар етказилган ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган эди.



