Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 135 914 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

шаҳар жойларда – 66 555 та;
қишлоқ жойларда – 69 359 та.

Қайд этилган туғилишларнинг чақалоқлар сони бўйича тақсимланиши қуйидагича :

1 нафар туғилганлар – 132 669 та; 
2 нафар туғилганлар – 3 150 та;
3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар – 95 та.