Самарқандда ўтказилган рейд давомида ҳам табиатга катта миқдорда зарар етказилган қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Паст Дарғом тумани ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 03:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланди.
Натижада табиатга 10 миллиард 369 миллион 513 минг 728 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона DOOSAN 210 русумли экскаватор ва 1 та юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.



