Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистондаги вакили Лаура Маттиоли билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, қўшимча грант маблағларини жалб қилиш ва IFAD молиявий ва техник ёрдами компонентларини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.



