Давлат ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳақидаги маълумотлари учун янги дастур ишга туширилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
«Телеграм ижтимоий тармоғида иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи «Oylikbot» (чат боти) ўчирилганини, унинг ўрнига муқобил сифатида яратилган, хавфсиз ва фойдаланиш учун қулай бўлган «Молиячи» ахборот тизими ишга туширилишини маълум қиламиз.
Мазкур дастур ишга туширилгандан сўнг ходимлар бевосита иш ҳақи ва бошқа зарур маълумотларни дастурдан юклаб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин», дейилади вазирлик хабарида.
Янги дастур қачондан ишга тушиши номаълум. Бу бўйича қўшимча маълумот берилиши айтиляпти.



