Кадастр агентлиги хабар беришича, ўтган 2024 йил мобайнида Кадастр агентлиги томонидан олиб бориладиган ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган тадбирлар натижасида 66 109 та ҳолатда 9 462,3 гектар ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди.

41 972 та ҳолатда 4 472,2 гектар ерда қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.

Шунингдек, 21 459 та ҳолатда 4 654,1 гектар ерга даъво аризалари киритилди. 5 561 та (1 144,5 гектар) даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилди ва мажбурий ижрога қаратилди.

2 146 та ҳолатда жиноят аломатлари бўлган материаллар прокуратура органларига юборилди, 41 708 та шахсга ерга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари қўлланди.