Жорий йилнинг 25 март куни соат 22:50 ларда Янгиҳаёт тумани Меҳригиё кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 русумли автомашиналари тўқнашуви сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида жароҳатланганларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


