Уммон Султонлигининг Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

"Ўзавиация" агентлиги томонидан 2025 йил 2 апрелида Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга Масқат - Тошкент - Масқат йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишда фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. 

Бу Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан амалга оширилди.