Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қайд этишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилиб, 33 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилнинг 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилганди. 

Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.