Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 5 апрел куни соат тахминий 6:00-11:00 оралиғида Чимён дам олиш ҳудудида шимолий экспозициядан аралаш қор қопламидан 1 дона қор кўчкиси тушган. Унинг ҳажми 750 метр куб бўлган.

“Талафот бўлмади ва жабрланганлар йўқ. Тоғли ҳудудларда об-ҳавонинг ноқулайлиги ҳамда ёғингарчилик бўлганлиги сабабли муддатидан кеч берилмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.