Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,1 млн киши (32,1 фоиз);
🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,1 млн киши (56 фоиз);
🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,9 фоиз).

Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайгани хабар қилинганди. 

2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.