Жанубий Кореянинг T'way Air авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи рейс жорий йилнинг 23 май кунига белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
T'way Air – 2010 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг лоукостер авиакомпанияси.



