Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида замонавий автобуслари олиб келиниши давом этмоқда.

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Бунёд йўловчи ташиш” корхонаси томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона Zong Tong русумли автобуслар келтирилди.

Корхона томонидан имтиёзли кредитлар асосида қарийб 8 миллион доллар эвазига жами 80 дона Zong Tong русумли автобусларни харид қилинди.